

- "Сўғдиёна-W" бугун дебют учрашувини ўтказди. Жамоадаги қизларнинг ўртача ёши 19-23. Бугун эса футболчиларга тажриба етишмади. Ўйин давомида кўплаб хафли вазиятларни яратдик аммо уларни гол билан якунлай олмадик. Бугунги ўйиндан шундай хулоса қилдимки, биз тўғри йўлдамиз.
Жамоада потенциал юқори. Футболчиларнинг кўзида ишончни кўрдим. Бугунги ўйинни эсдан чиқариб, "Пахтакор" жамоасига қарши баҳсга тайёргарликни бошлаймиз. Бу учрашувда эса фақат ғалаба учун курашамиз", - дейди Шерали Бобоқулов.




