Симоне Инзаги: “Биз бошқаларнинг натижаларига эътибор бермаймиз”

“Лацио” устози “Лечче”га қарши баҳс олдидан фикрлари билан бўлишди.

“Биз диққат-эътиборимизни фақат ўзимизга қаратганмиз. Рақибларнинг натижаларига умуман эътибор бермаймиз. “Милан”га қарши баҳсдаги хатоларимизни таҳлил қилдик, энди олға борамиз. “Лечче”га қарши баҳс осон бўлмайди. Рақиб жуда яхши футбол ўйнайди. Уларнинг мураббийи Фабио Ливерани менинг дўстим. Таркиб ҳақида гапирадиган бўлсак, қарор ҳали қабул қилинмади. Биз ўша куни жисмоний тайёргарлиги яхши бўлган футболчиларга таянамиз”, — дейди Симоне Инзаги.

“Лацио” айни дамда А Cерия мусобақа жадвалида “Ювентус”дан 7 очкога ортда қолмоқда.


Манба: Football Italia