

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди. Бироқ хабарда унинг айнан қайси жамоага қўшилиши ҳақида маълумот мавжуд эмас.
"Словакиялик 22 ёшли ҳужумчи Марек Швец 2026 йилги мавсум Суперлигамизда ўйнайди", – дейилади хабарда.
Марек ушбу мавсум Словакиянинг "Скалица" жамоаси сафида 19 ўйинда 4 та гол урган. Transfermarkt портали уни 100 минг еврога баҳоламоқда.



