“Сўғдиёна” “Машъал”га қарши тайёргарликни бошлади

Narzulla Saydullayev
2 май 2017
Жиззахнинг "Сўғдиёна” жамоаси 8-турда Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши баҳс юритди ва дуранг натижани қайд этди (2:2).

Бугун жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилди ва олий лига 9-турдаги рақиби Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши тайёргарликни бошлади. Машғулотлар икки маҳал олиб борилмоқда.

Ёшлар лигаси баҳси 5 май куни соат 16:30да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб ўйини 6 май куни соат 18:00да “Сўғдиёна ” стадионида бўлиб ўтади.

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

 “Сўғдиёна” матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia