Спиридон: "Жигули Феррарига етиб ололмайди"

Aslanov Jasurbek
23 мар 2019
Молдова бош мураббийи Александр Спиридон Францияга қарши бўлиб ўтган Евро-2020 саралаш учрашуви (1:4) ҳақида фикр билдирди.

"Биз маҳлуқларга қарши ўйнадик. Бунинг устига жамоамизда муаммолар бор эди. Гацкан ва Епурянга ўринбосар топиш қийин. Ёмон ўйнадик. Иккинчи бўлимда бешинчи ярим ҳимоячини майдонга туширдик, бироқ биз кўрсатган футбол менга ёқмади.

"Жигули" "Феррари"га етиб ололмайди. Бу жамоаларни шундай солиштириш мумкин. Фарқ жуда катта. Мен Чемпионлар лигасида топ клубларга қарши ўйнаганман ва у ерда клублар ўртасида бундай катта фарқ бўлмасди.

Туркияга қарши баҳсда бошқача ўйин кўрсатамиз деб умид қиламан" - дейди Спиридон..


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport24