Суперлига. 1-тур голи муаллифи - Дилшод Комилов

Tolibjon Qosimov
5 мар 2024
Кеча Суперлига-2024 мавсумининг дастлабки турига якун ясалди.

Бирин-кетин тур лауреатларини эълон қилиб боряпмиз.

Суперлига. 1-тур мураббийи - Жамшид Саидов

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Дилшод Комилов ("Локомотив").

"Локомотив" дастлабки турни ўз майдонида "Металлург"га қарши ўтказди. Учрашувнинг 8-дақиқасида тахминан 28-30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини "темирйўлчилар" ҳимоячиси Дилшод Комилов ажойиб тарзда голга айлантирди. Айнан мана шу супергол 1-турнинг энг чиройли голи деб топилди. Қизиғи, Д.Комилов 87-дақиқадаги бош билан берган зарбаси билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Ушбу голни телеграмдаги каналимизда томоша қилишингиз мумкин >>>>> Тур голи


Суперлига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> СУПЕРЛИГА


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia