"Сурхон" Суннатуллоҳ Ҳамиджонов билан янги шартнома имзолади

Omonjon To`xtamirzayev
19 дек 2024
Клуб Суннатуллоҳ Ҳамиджонов билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Ўтган мавсумда жуда фаол бўлган ҳимоячи ўз шартномасини яна 1 йилга узайтирди. 2024 йилнинг барча мусобақаларида Хамиджонов 23 та учрашув ўтказиб, гол+пас тизими бўйича 8 очко (4+4) ишлаб олди. 

Шунингдек, Ҳамиджонов ЎзПФЛ талқинига кўра 2024 йилги мавсумида Суперлиганинг рамзий терма жамоасидан жой олди.


"Суннатуллохга Сурхон таркибида кўплаб ғалабаларга муносиб ҳисса қўшиб олишига биз ишонамиз!", - дейилади клуб хабарида.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати