Тахминий ЕВРО-2016. Ашурматов ва Ўринбоевга аталган кун

Narzulla Saydullayev
26 июн 2016
2016 йилги Европа чемпионати баҳсларига атаб "Тахминий ЕВРО-2016" лойиҳасини ишга туширгандик.

Биз ушбу мусобақани янада қизиқарлироқ қилиш мақсадида 11 нафар футболчи ўртасида тахминий Евро-2016 лойиҳасини ишга туширишга қарор қилдик.

Ўзбекистонлик 11 нафар футболчи ҳар бир учрашувга ўзининг тахминий ҳисобини беради. Баллар қуйидаги тартибда баҳоланади:
Аниқ топилган ҳисоб - 3 балл
Аниқ топилган тўплар фарқи - 2 балл
Ғолиб жамоа топилган - 1 балл

Шу орқали энг кўп балл тўплаган футболчи лойиҳа ғолиби деб топилади. Кеча энг кўп баллни Рустамжон Ашурматов ва Забиҳилло Ўринбоев тўплади. Ашурматов Швейцария - Польша учрашувида 1:1 бўлишини, Португалия ва Уэльс ғолиб бўлишини тўғри топди. Ўринбоев эса барча Польша ўйинида дуранг бўлишини ва қолган икки ўйинда ғолиб жамоани топган.

Икром Алибоев ҳам Швейцария - Польша учрашуви ҳисобни топган. Барча иштирокчилар Уэльс ютишини тахмин қилишган, улар орасида Акромжон Комилов, Отабек Шукуров ва Жавоҳир Сидиқов натижани аниқ топишган.

Достонбек Ҳамдамов Португалиянинг 1:0 ҳисобида ютишини тахмин қилганди. Элдор Шомуродов ва Достон Турсунов ҳам Португалиянинг ғалабасини тахмин қилишган.


Бугунги ўйинлар учун тахминлар:

Футболчи Франция - Ирландия        
Германия - Словакия        
Венгрия - Бельгия         
Икром Алибоев 2-0 1-2 1-2
Рустамжон Ашурматов                
2-0 2-0 0-2
Акромжон Комилов 3-0 2-0 0-1
Жавоҳир Сидиқов 2-1 2-1 0-2
Достон Турсунов 2-0 2-0 0-1
Забиҳилло Ўринбоев 2-0 2-1 0-2
Достонбек Ҳамдамов 2-0 2-1 0-1
Дилшод Ҳамроев 2-0 1-0 1-2
Элдор Шомуродов 1-0 2-0 1-2
Отабек Шукуров 2-0 2-0 0-1
Сарвар Каримов 2-0 3-0 1-3



Бугунги кундаги вазият

Элдор Шомуродов                       
36
Достонбек Ҳамдамов  36
Жавоҳир Сидиқов 35
Достон Турсунов 34      
Забиҳилло Ўринбоев             34
Дилшод Ҳамроев 32
Отабек Шукуров31
Рустамжон Ашурматов  31
Икром Алибоев 27
Акромжон Комилов23
Сарвар Каримов19



Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia