

"Биринчи бўлим жуда қийин ўтди ва танаффусда болаларга уйғонишларини айтдим. Биз иккинчи бўлимни яхши бошладик. Ўйинда нималар содир бўлганини эртага болалар билан гаплашиб оламан. Бизда бир қатор яхши вазиятлар бўлди. Гол ҳам урдик, бироқ ҳакамлар голни офсайд деб ҳисоблашлади. Учрашувдаги ҳисобни тенглаштиришимиз ҳам мумкин эди.
Чоршанба куни "Челси"га қарши ўйин бор. Улар ҳам мардонавор ўйин кўрсатадиган жамоа, буни уларнинг "Ман Сити"га қарши ўйинида гувоҳ бўлдик. Биз бугун аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик, бироқ биз бир жамоамиз",-деди Хаг.



