


"Эден ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бугун эрталаб соат тўққиз яримларда у тиббиёт ходимлари назорати остида спорт залида шуғулланишни бошлади.
У жума куни ўйнашни хоҳлаяпти. Акам жамоага ёрдам беришни, ҳал қилувчи рол ўйнашни хоҳлайди. У таркибга кириш учун ҳамма нарсани қилади. Кўп нарса эртага ёки ҳатто жума куни аниқ бўлади.
Эден жамоа учун муҳим аҳамиятга эга. У тўп билан ўйнаб, ўйинни тинчлантириши ва вазият яратиши мумкин. Португалия билан ўйинда яхши ўйнади: якка курашларга қўрқмасдан кирди ва ҳар бир тўп учун курашди.
Барчамиз унинг Италияга қарши баҳсда иштирок этишига умид қиламиз. Эҳтимол, дунёдаги энг яхши тиббий штаблардан бири иштирокида бунга эришиш мумкин", - деди бельгиялик.



