"Тоттенхэм" яна бир бор "Ливерпуль"нинг устидан кулди

Mirjalol Normatov
10 окт 2023
АПЛнинг 7-турида "Ливерпуль" сафарда "Тоттенхэм"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувдан кейин ҳакамлик борасида жуда катта можаролар авж олди. Биринчидан, ҳакамлар Луис Диаснинг тоза голини инобат олишмаган бўлишса, иккинчидан, Кертис Жонс ва Диогу Жотага қизил карточка кўрсатишди.

Юрген Клопп учрашув давомида ҳакамларнинг аудиоёзувларига реакция билдирар экан: "Бу исботлар ҳеч нимани ўзгартирмайди, чунки ўтган ишлар ўтиб бўлди. Ўйиннинг боришини, урган голимизни кўрдим. Уни ҳисоблашмади, ўйиндан кейин ҳеч қандай аудиолар ҳам, аризалар ҳам эълон қилинишини кутмагандим. Нималар бўлганини билмай қолиб кетишимни кутгандим. Бу ерда ягона вариант - қайта ўйин. Аммо бунинг иложиси йўқ", - деб изоҳ берди.

Айни дамда халқаро танаффуслар сабабли терма жамоаларнинг ўйинлари бошланади. Англия термаси йиғинига чақирилган "Тоттенхэм" футболчиси Жеймс Мэддисон ҳамда "Ливерпуль" футболчиси Трент Александр-Арнолднинг расмига "шпорлар" матбуот хизмати шундай ёзди:

"У ҳали ҳам қайта ўйин бўлишини истамоқда"


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal