Трент: "Ливерпуль" энди ўзгача ўйин кўрсатиши керак"

Mirjalol Normatov
15 мар 2023
"Ливерпуль" футболчиси Трент Александр-Арнольд "Реал"га қарши баҳсда жамоаси ўзгача ўйин кўрсатишини кутмоқда.

15 март оқшомида мерсисайдликлар ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Реал" меҳмони бўлади. Дастлабки баҳсда "Энфилд"да "Реал" 5:2 ҳисобида ғалабага эришганди.

"Термалар баҳсларига қадар биргина ўйин қолди ва бу биз учун жуда муҳим. Ушбу ўйинни ўзгача тарзда ўтказишимиз керак.

Тикланиш учун вақтимиз кам бўлишини билсак-да, "Реал"га қарши ўйинда бор кучимизни ишлатишимиз керак. Агарда шундай бўлса, иложсиз ишларни ҳам амалга ошириш мумкин бўлади", - деди Трент.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com