U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ саралаши: Ўзбекистон 2-турда дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
28 авг 2016
Хитойда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида 2-тур ўйинлари ўтказилди.

Вьетнам мамлакати мезбонлик қилаётган саралашнинг "D" гуруҳидаги 2-турида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Фаластинга қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дастлабки турда Вьетнам ўсмирлар терма жамоасига мағлуб бўлган ўзбекистонлик қизлар ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тўп киритиб гуруҳдаги илк очкосини қўлга киритди. Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари навбатдаги ўйинини 29 август куни Гонконг ўсмир қизларига қарши ўтказади.

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ саралаши.

Ханои, Вьетнам.

"D" гуруҳи, 2-тур.

Ўзбекистон U-16 – Фаластин U-16 – 1:1.

Голлар:
Тожинисо Рашидова (90) – Лайло Ал Шайх (80).

Ўзбекистон U-16: Зарина Саидова, Озода Хожиева, Амина Шодиева, Шахноза Юсупова, Сўғдиёна Алламуродова, Альбина Бобоқулова, Анора Фармонова, Жасмина Абдувалиева (Тожинисо Рашидова 26), Парвина Шомирзаева, Меҳриёна Тоирова, Мадина Ҳикматова.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com