U-23 ОЧ саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳ тақвими

Narzulla Saydullayev
7 ноя 2018
Кейинги йил март ойида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Бугун саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон гуруҳда Тожикистон, Покистон ва Ҳиндистон билан куч синашади.

Ушбу гуруҳ ўйинлари Тошкентда 22-26 март оралиғида бўлиб ўтади.

Гуруҳда биринчи ўринни олган жамоа Таиландда бўладиган Осиё чемпионатига чиқади. 11та гуруҳдан бештасида иккинчи ўринни олган жамоалар ҳам йўлланмага эга бўлишади.


ТАҚВИМ
22 март

Ўзбекистон - Покистон
Тожикистон - Ҳиндистон

24 март
Покистон - Тожикистон
Ҳиндистон - Ўзбекистон

26 март
Ўзбекистон - Тожикистон
Ҳиндистон - Покистон


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia