УЕФА Россия Евро-2024 саралаш босқичида иштирок этмаслигини эълон қилди

Administrator
20 сен 2022
Ташкилот кейинги Европа чемпионатига йўлланма олиш тартиби қай тарзда бўлишини маълум қилди.

УЕФА бугун 2024 йили Германияда ўтказиладиган Европа чемпионатига саралаш жараёни қандай тартибда ўтказилишини эълон қилди. Унга кўра, мусобақа мезбони Германия терма жамоаси Евро-2024 гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олади. Махсус комиссия Россия терма жамоасини шу йилнинг февраль ойида барча мусобақалардан четлаштирганди. Шу туфайли ҳам Россия терма жамоаси Евро-2024 саралаш босқичида иштирок этмайди. 

Саралаш босқида 53 та терма жамоа 10 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. 7 та гуруҳда бешта терма жамоа, учта гуруҳда эса олтита терма жамоа иштирок этади. Барча гуруҳлардаги биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар Евро-2024 гуруҳ босчиқига тўғридан тўғри йўлланма олишади. Қолган жамоалар эса плей-офф босқичида иштирок этишади. 

Саралаш босқичи гуруҳларини шакллантиришда 2022-2023 йилги Миллатлар лигасидаги натижаларига қараб, терма жамоалар еттита саватчага бўлинади.


AdministratorМуаллиф
Манба: www.uefa.com