«Валенсия» Мунирни ижарага олади

Narzulla Saydullayev
28 авг 2016
«Барселона» ҳужумчиси Мунир Эл-Хаддади фаолиятини «Валенсия»да давом эттиради.

Томонлар 20 ёшли футболчининг ижараси борасида келишувга эришишди. Пако Алькасернинг «Валенсия»дан «Барселона»га кутилаётган ўтиши ушбу трансферни ҳам тезлаштириб юборди.

«Валенсия» Мунирни тўлиқ сотиб олмоқчи эди, бироқ каталонияликлар уни фақат ижарага беришга рози бўлишди.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: Sport.es