

Ўтган мавсум ЛаЛиганинг 28-тури доирасида "Реал" - "Вильярреал" (2:3) учрашувидан кейин Вальверде стадион автотураргоҳида Баэнани кутиб турган ва юзига зарба берганди. Ўшанда Вальверде ўйинда Баэна унинг рафиқаси ва фарзандини йўқотиши билан хазиллашган. Шундан кейин Баэна полицияга мурожаат қилган.
Иш Мадрид судига оширилди ва у ердагилар Баэнанинг далиллари етарли деб ҳисобламаган. Вальверде ўшанда 5 ўйинга дисквалификация қилиниши кутилганди.



