

63 ёшли мураббий бир йиллик шартнома тузди. У сентябрь ойи бошидан ўз ишини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, ван Марвейк мураббий сифатида «Фейеноорд», Дортмунднинг «Боруссия», «Гамбург» каби клубларда ва Голландия миллий терма жамоасида фаолият олиб борган. Айнан шу мураббий қўл остида Голландия 2010 йилги Жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб борган эди.



