«Вест Бромвич» Жей Родригесни сотиб олди ФОТО

Narzulla Saydullayev
2 июл 2017
«Вест Бромвич» «Саутгемптон»дан Жей Родригесни сотиб олганини эълон қилди.

Родригес янги клуб билан 4 йиллик шартнома тузди.

Трансфер 12 млн фунтга баҳоланмоқда ва яна 3 млн фунт бонус тариқасида тўланиши мумкин.

«Саутгемптон»даги 5 йил ичида Родригес 126та ўйинда 32та гол урди. Ўтган мавсумда Жей олти марта гол урди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: wba.co.uk