

"Биринчи бўлимни яхши бошладик, тўп назорати, ҳужумлар ташкиллаштириш, ҳимояда ўйинимиз кўнгилдагидек эди. Учрашувнинг иккинчи қисмида биз ўйинни рақибга топшириб қўйдик ва бундан рақиб фойдаланиб қолди. "Шўртан" бир нечта хавфли вазиятлар яратишди. Вазиятни ўнглаган йигитларга раҳмат айтаман. Пенальтига келадиган бўлсак, бу лотерея ва унда 100% гол булишига кафолат йўқ. Ушбу стандартда руҳият катта аҳамиятга эга. Урилмаган голда футболчини айбламайман" - дейди мураббий.



