

Ориги айни дамда Муҳаммад Салаҳ, Садио Мане, Роберто Фирмино, Диого Жота ва Такуми Минамино билан рақобатда мунтазам таркибга кира олмаяпти.
Шу сабаб 25 ёшли бельгиялик футболчи "Вулвз" сафига ўтиши кутилмоқда. Ориги 2019 йилнинг ёзида "Ливерпуль" билан янги 5 йиллик шартнома имзолаганди.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



