Ханси Флик: "Муҳими - ЕЧЛни ютиш"

"Барселона" бош мураббийи Ханси Фликнинг айтишига кўра, клубнинг асосий мақсади сифатида ЕЧЛни ютиш танлаб олинган.

Каталонияликлар ЕЧЛнинг 1/4 финали дастлабки ўйинида ўз майдонида "Атлетико"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жавоб ўйини 14 апрель куни Мадридда ўтказилади.

"Албатта, ЛаЛига - катта турнир. Айнан ушбу мусобақа сабабли ЕЧЛда ўйнаймиз. Бироқ ЕЧЛни ютиш - бу исталган футболчи, мураббий ва мухлиснинг орзуси. Айнан шу сабабли биз бу ердамиз.

Чемпионатдаги ишларни тезроқ якунлаш керак, бироқ асосийси - ЕЧЛни ютиш. Бу ҳар бир клуб ва футболчининг мақсади", - деди Флик.

Чемпионатда "Барселона" "Реал"ни 7 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.


Манба: Mundo Deportivo