Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган

Khoja
11 сен 2025
Молдова терма жамоаси дарвозабони Кристиан Аврам Норвегиядан учралган 1:11 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Эрлинг Холанд ҳар бир урган голи учун узр сўраганини айтди.

"Холанд ҳар сафар гол урганидан кейин мендан узр сўради", - деб фикр билдирди дарвозабон.

У шундай деди: 

"Кечирасан, лекин бу менинг айбим эмас. Биз тўплар нисбатини яхшилаш учун гол уришда давом этишимиз керак".

Маълумот учун Холанд Молдова дарвозасига 5та тўп киритган.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru