

"Шахтёр"да кўплаб иқтидорли футболчилар жамланишган. Уларни кўздан қочирмаслигимиз керак. Мени ўйлашимча, биз аввало ўз ўйинимиз ҳақида бош қотиришимиз лозим. Биз нима қилишни биламиз. Ҳозирча бизда муаммо йўқ. "Шахтёр"га ҳурмат билан муносабатда бўламиз. Улар ҳурматга лойиқ жамоа. Қизиқарли тўқнашув бўлади деб ўйлайман", - дейди Хуан Бернат.



