Хуанфран "Атлетико" билан шартномасини 2018 йилгача узайтирди

Aslanov Jasurbek
3 дек 2015
"Атлетико" ҳимоячиси Хуанфран Торрес клуб билан шартномасини узайтирди.

Футболчига битимни 2018 йилгача узайтириш таклиф этилди ва Хуанфран таклифни қабул қилди. Томонлар барча шартлар борасида келишиб олган ва керакли ҳужжатлар имзоланган.

Янги келишув шартларига кўра, футболчининг трансфер нархи ва маоши оширилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca