

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2021 йилдан янгича форматда ўтказилади ва унга кўра клублар ўртасидаги ЖЧ 4 йилда бир марта ўтказилади.
Клублар сони эса 24тани ташкил этади. Ҳозирга келиб тўлиқ кимлар иштирок этиши маълум эмас.
Аммо, ЕЧЛ ва ЕЛнинг сўнгги 4 ғолиби иштирок этиши маълум. Бундан кўриниб турибдики, мусобақада "Реал", "Ливерпуль", "Атлетико" ва "Челси" клубларининг иштирок этиши аниқ.
Эслатиб ўтамиз, яқин икки йил ичида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг формати эски тизим бўйича давом этади.



