

Олган маълумотларимизга кўра, жамоа 24 июль куни “Сурхон” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Шунингдек, 27 июль куни “Машъал” билан ўйнаса, 30 июль куни яна бир халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шу куни янгиерликлар Тожикистон Олий лигаси иштирокчиси “Истаравшан” билан баҳслашади.
Маълумот учун, жамоа давралар оралиғи вақтида “Нефтчи” (1:3) ҳамда “Равшан” (6:2) жамоаларига қарши ўйнаган эди.



