Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади

Mirjalol Normatov
12 окт 2025, 14:54
Германия термаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн миллий жамоа футболчиси Флориан Виртцни мақтади.

Германиялик футболчи ушбу мавсумда "Ливерпуль" таркибида АПЛда ҳали сермаҳсуллик қайд этмади.

"Гарчи гол ура олмаётган бўлса-да, у АПЛда энг кўп вазият яратган футболчи бўлиб турибди. Жамоадошлари у яратган вазиятлардан гол ура олмаётган бўлса, бу Флорианнинг айби эмас.

Виртц шунчаки лигага кўникиб олиши керак. Кўрдим у жамоага ўрнашиб олди. У нималарга қодир эканлигини яхши билади. Барчага ҳам осон эмас, шу сабабли у ҳозир ҳам меҳнат қилиши керак", - деди Нагельсманн.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport1.de