«Ювентус» Бонуччи учун «Челси»дан 48 миллион евро сўрамоқда

Aziz Tukhtamuradov
17 июн 2016
Daily Epxress нашрининг хабар қилишича, «Ювентус» Леонардо Бонуччини «Челси»га сотиши мумкин.


Футболчини "Челси"нинг янги бош мураббийи Антонио Конте ўз таркибида кўришни истамоқда.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Конте ва Бонуччи "Ювентус"да, шунингдек, Италия терма жамоасида бирга ишлаганлар.

Туринликлар ҳимоячини 48 миллион еврога сотишни режалаштирмоқдалар.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Daily Express