"Ювентус" хавбекини ижарага бериб юборди

Alisher
25 авг 2024
Фабио Миретти "Ювентус"дан "Женоа"га ижара асосида ўтди.

21 ёшли ярим ҳимоячининг ижараси бир мавсумга мўлжалланган. Харид қилиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган.

Миретти ўтган мавсум "Ювентус" сафида А Серия доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: juventus.com