Зеедорф: "Реал"да доимо босим бўлади, Зиданга имкон бериш керак"

Aslanov Jasurbek
3 мар 2016
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Кларенс Зеедорфнинг сўзларига кўра, бу клуб футболчилари доимо босим остида бўлишади.

"Босим? "Реал" футболчилари доимо босим остида бўлишади ва бу ҳеч қачон ўзгармайди. "Реал"ни ва унинг мухлисларини яхши биламан. Бу ерда доимо ғалаба қозонишинг керак ва жамоа Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун имкониятга эга. Зиданга фақат омад тилайман. Унга имкон бериш лозим" - дейди Зеедорф.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca