

“Йигитлардан фақат битта нарсани сўрашим мумкин: чин юракдан ишлашни ва майдонда курашишни. Ҳозир улар бир неча кун оиласи билан дам олади ва кейин яна ишга қайтади.
Азарни майдонга туширмаслик керак деб ҳисобладим. Боиси ўйин қийин эди ва мен унинг соғлиғи билан таваккал қилишни истамадим. Босқичма-босқич у таркибга қайтади”, — дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, Азар навбатдаги жароҳатидан сўнг эндигина сафга қайтган ва ўйин қайдномасидан ўрин олганди.



