Зидан "Реал" раҳбариятидан де Лигтни "Барселона"дан илиб кетишни сўради

Aslanov Jasurbek
20 апр 2019
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Аякс" ҳимоячиси Матейс де Лигтни харид қилишга қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" устози клуб раҳбариятидан 19 ёшли футболчини сотиб олишни сўради. Шу билан бирга, франциялик мутахассис де Лигт учун курашда "Реал" фаолроқ бўлишини ва "Барселона"ни енгишни истамоқда.

Жорий мавсум де Лигт 48та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 3та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport