

Хусусан, ўтган ҳафтада жамоа сафига янги келиб қўшилган сўнгги футболчи Зоҳир Қўзибоев бўлди. Қашқадарёлик бўйдор ҳужумчи сўнгги мавсумларни Муборакнинг “Машъал” клуби сафида ўтказаётган эди. Тажрибали футболчи “Динамо” билан бир йиллик шартнома имзолади.
“Динамо” ҳужумчи сифатида, шунингдек, Амиржон Сафаров, Муйдин Мамазулунов, Марадона Сафаровни ҳам ПФЛ “заявка”сидан ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд клуби Про-Лига 1-тури доирасидаги дастлабки ўйинни 6 апрель, жума куни Ҳаққулободда “Норин” жамоасига қарши ўтказади.




