"Зомин" турк инвесторлари қўлига ўтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
26 янв 2023
Бизга етиб кетиб келган маълумотларга қараганда, Жиззахнинг "Зомин" клубига турк инвесторлари қизиқиш билдирмоқда.

Хабар қанчалик тўғри эканлигини аниқлаш мақсадида сайтимиз мухбири жамоа бош мураббийи Асқар Умаров билан боғланиб, ушбу вазиятга аниқлик киритди.

- "Ҳа, бу тўғри хабар" - дейди "Зомин" бош мураббийи. Ҳозирда клубимиз турк инвесторларининг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Яқин кунларда барча расмий жараёнлар бўлиб ўтади ва бу ҳақида батафсил маълумотни эълон қиламиз. Амалга ошадиган бўлса "Зомин" кучли ва молиявий жиҳатдан барқарор клубга айланади".


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia