

Дортмундликлар сафида Юссуфа Мукоко ўйинни асосий таркибда бошлади. Мукоко майдонга тушган вақтида 16 ёш 25 кунлик эди. Натижада Мукоко Бундеслига ўйинида асосий таркибда майдонга тушган тарихдаги энг ёш футболчига айланди. Аввал рекорд “Боруссия Д”нинг собиқ аъзоси Нури Шахинга тегишли эди — 16 ёш 335 кунлик.



