А Серия. 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхшилари аниқланди

Eldor Akmurzayev
4 авг 2020
Бу ҳақда Лига матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Италия чемпионатининг якунлаган мавсумидаги энг яхши футболчиси деб “Ювентус” аъзоси Пауло Дибала топилди. Аргентиналик мусобақанинг 33 баҳсида қатнашиб, 11+11 натижа кўрсатганди.

Демак, турли номинациялар бўйича ғолиблар номи билан танишинг:

Энг яхши дарвозабон – Войцех Шенсни («Ювентус»);

Энг яхши ҳимоячи – Стефан де Врей («Интер»);

Энг яхши ярим ҳимоячи – Алехандро Гомес («Аталанта»);

Энг яхши ҳужумчи – Чиро Иммобиле («Лацио);

Энг яхши ёш футболчи (23 ёшгача) – Деян Кулушевски («Парма»).


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SerieA