

Баҳс миланликларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. “Интер” таркибида голларга Лаутаро Мартинес (1, 52), Хакан Чалханоглу (45+2), Маркус Тюрам (55) ва Николо Барелла, “Рома” сафида эса Жанлука Манчини (40) ва Лоренцо Пеллегрини (70) муаллифлик қилди.
“Интер” айни дамда Италия чемпионатида 31 ўйиндан сўнг 72 очко билан яққол пешқадамлик қилмоқда, ундан пастки ўринда 30 та ўйинда 63 очко тўплаган “Милан” кетмоқда. “Рома” эса 31 ўйиндан сўнг 54 очко жамғарган ҳолда олтинчи ўринга жойлашган.





