"Интер"нинг бош мураббийи ҳамкасблари овозига кўра А Сериянинг энг яхши мутахассисига ҳар йили топшириладиган "Panchina d’oro" ("Олтин ўриндиқ") мукофотига эга бўлди.
Инзаги учун 26 овоз берилди, иккинчи ўринни "Аталанта"дан Жан Пьеро Гасперини 14 овоз билан эгаллади, учинчи ўринда "Болонья"дан Винченцо Итальяно 4 овоз билан қайд этилди.
Ўтган мавсумда "Интер" Италия чемпиони бўлди ва иккинчи ўринни эгаллаган "Милан"дан 19 очкога ўзиб кетди.
Изоҳлар