

Минскликлар сафида Бобир Абдихолиқов рақиб дарвозасини ишғол этиб, мусобақа ушбу мавсумидаги голлари сонини 26 тага етказиб олди. У бир мавсум давомида Беларусь юқори дивизионида энг кўп гол урган легионерга айланди. 25 ёшли форвард 2001 йил “Неман” сафида 25 та тўп киритган россиялик Сергей Давидовнинг рекордини янгилашга эришди.
Умуман олганда эса мавсум давомида гол уриш бўйича мутлақ рекорд Андрей Хлебосолов (1996 йил қайд этилган, "Белшина", Беларусь)га тегишли – 34 гол. Ундан кейинги ўринларда Роман Василюк (2000, "Славия", Беларусь – 31 та) ва Абдихолиқов бормоқда.



