Бугун ўзбекистонлик футбол мухлислари нафақат севимли хорижий клублари иштирокидаги ўйинларни томоша қилишади, балки легионер бўлиб фаолиятини давом эттираётган юртдошларимиз иштирокидаги баҳсларни ҳам эътиборсиз қолдиришмайди, деб ўйлаймиз.
Шунинг учун, эътиборингизга хорижда тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчилар жамоаларининг бугунги беллашувлари рўйхатини тақдим этамиз.
Туркия Суперлигаси.
"Сивасспор" — "Пендикспор"
Мезбонлар таркибида Азиз Турғунбоев асосий таркибда тушиш эҳтимоли юқори.
Қозоғистон Суперкубоги.
"Ордабаси" — "Тобол" (17:00)
Жасур Яхшибоев ва Шоҳбоз Умаров охирги учрашувларни асосий таркибда ўтказмоқда. Бугун кубок учун беллашувда ҳам улар жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.
Лига 1 (Франция чемпионати)
"Ланс" — "Монако"
Мезбонлар Европа Лигаси доирасида "Фрайбург"дан қабул қилиб олинган аламли мағлубиятдан кейин чемпионат учрашувида ўзини қандай кўрсатади? Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда тушадими? Нима бўлганда ҳам бизни қизиқарли беллашув кутиб турибди.
А Серия
"Кальяри" — "Наполи"
Элдор Шомуродов бугун "Наполи" дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, бироқ Ўзбекистон терма жамоаси сардори жароҳатидан сўнг, ҳали тўлиқ тайёр эмас ва шу сабаб, ўйин қайдномасига киритилмаган.
БАА Чемпионати.
"Ал Батаех" - "Ал Ваҳда"
Меҳмонлар сафига яқинда бориб қўшилган Ҳожиат Эркинов жамоага анча тез мослашиб кета олди, назаримизда. Бугун ҳам Ҳожимат асосий таркибда майдонга тушади ва самарали ҳаракатлари билан эътиборни тортса, ажаб эмас.
БАА Чемпионати
"Ал Аҳли" - "Ажман"
Дубайликлар асосий таркибининг доимий аъзосига айланиб улгурган Азизжон Ғаниев жамоаси ўз уйида чемпионат аутсайдери "Ажман"ни қабул қилади.
Изоҳлар