"Абердин" Фергюсонга ҳайкал ўрнатди

Оқил Абдубарноев
25 feb 2022
Шотландиянинг "Абердин" клуби Алекс Фергюсон ҳайкалини ўрнатди.

Мураббий Шотландия клуби билан 1976 йилдан 1986 йилгача ишлаган. Унинг қўл остида "Абердин" уч марта миллий чемпионатда ғолиб чиқди, УЕФА Кубок эгалари кубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, тўрт марта Шотландия кубоги соҳибига айланди.

80 ёшли мутахассисни тақдирлаш маросими ташкил этилди, тақдимот учун чиқарилган барча чипталар сотилди. Мухлислар Фергюсонни олқишлар билан кутиб олишди.


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Муқова: Daily Record

Изоҳлар

Sherali feat MYU
25 feb 2022
Тирик афсона тенгсиз мураббий
229
25 feb 2022
Юрий Фергюсон хам хайкал урнатинглар