Абрахам Батистута ва Монтелланинг натижасини такрорлади

Alisher
18 mar 2022
"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахам дебют мавсумида 21та гол уриб Габриэль Батистута ва Винченцо Монтелланинг натижасини такрорлади.

"Витесс"га қарши Конференциялар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйинидаги гол Абрахам учун "Рома" таркибида барча мусобақалардаги 21-си бўлди ва Рим клубига кейинги босқичга чиқиш учун ёрдам берди.

"Ажойиб жамоага қарши биргаликда яхши ўйин ўтказдик", - дейди Абрахам.

Тэмми Абрахам "Рома" ўтган ёзда Лондоннинг "Челси" клубидан ўтган эди.


AlisherМақола муаллифи
Муқова: Sky Sport Italia

Изоҳлар

Пахтакор энг халол жамоа
18 mar 2022
Пахтакор энг халол жамоа