Ўн йилдан ортиқ муносабатда бўлган жуфтлик, ниҳоят, 28 сентябрь куни Тоскана шимолида жойлашган Версилиядаги гўзал виллада муносабатларини расмийлаштирдилар.
Маросимда Буффоннинг "Ювентус" ва Италия терма жамоасидаги собиқ жамоадошлари: Леонардо Бонуччи, Андреа Барцальи ва Жоржо Кьеллини иштирок этди. Бошқа ҳурматли меҳмонлар орасида "Скуадра Адзурра" бош мураббийи Лучано Спаллетти, голливуд режиссёри Тим Бертон ва машҳур актриса Моника Беллуччи ҳам бор эди.
Бу Буффоннинг ҳаётидаги иккинчи никоҳдир. У 2011 йилдан 2014 йилгача чехиялик фотомодель Алена Шередова билан бирга ҳаёт кечирган.
Изоҳлар