"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!

Alisher
25 may 2024
ОФК Чемпионлар лигаси финал иккинчи ўйин доирасидаги "Ал Айн" — "Йокогама Маринос" ўйини бўлиб ўтди.

Японияда кечган дастлабки баҳсда "Йокогама" 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Бугунги ўин БААдаги "Ҳазза Бин Зайед Стадиони"да бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсни ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берди, Рустам Лутфуллин захира ҳаками вазифасини бажарди.  Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Санжар Шоюсупов захира ёрдамчи ҳаками вазифасида ишлади.


"Ал Айн" — "Йокогама Маринос" 5:1 (илк ўйин — 1:2)

Голлар: Софьян Рахими (8, 67), Каку (33-п), Кожо Лаба (90+1, 90+5) — Ян (40).

Четлатиш: Виллиам Попп (45+10 — "Йокогама Маринос")




AlisherМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

mirabzal
26 may 2024
араблага ярашоради
???? Бек ????
25 may 2024
Qizil yòq edi
TEMUR
26 may 2024
Soʻfiyan Raximi va Koʻji Laba bular yarim jamoa ekan
barselona7
25 may 2024
Қойил биринчи тайм 45 дақиқа бўларди жамоалар 60 дақиқа ўйнашди аммо ҳали биринчи тайм тугамади. Иккинчи тайм 70 дақиқа давом этса керак.
Jamol Rustamov
25 may 2024
қайси каналда кўрсатяпти?