

Рим клуби ивуарликни 13 млн. евро эвазига сотишга тайёр эди, аммо БАА клуби 28 ёшли футболчи билан шартнома борасида келиша олмади.
"Жервиньонинг катта талаблари сабабли музокаралар тўхтаб қолди. Бундай талабли футболчи олганимиздан кўра, бу вариантни унутганимиз яхши" - дейди "Ал-Жазира" раҳбарияти вакили.
Маълумотларга кўра, Жервиньо Абу-Даби клубидан катта маош, қимматбаҳо уй, ҳайдовчисига эга машина ва шахсий учувчи билан вертолёт талаб қилган.



