

"Бугун ҳам ўтган ўйиндаги каби ғалабага муносиб эдик. Аммо кўплаб вазиятларни ура олмадик, омадимиз келмади. Жамоа билан чин юракдан қаттиқ меҳнат қилдик: бизга ҳужумдаги интенсивлик етишмади. Шу рухда ишлашда давом этсак, керакли натижага эриша оламиз.
Навбатдаги баҳсда энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Биз қилаётган меҳнатимиз ортидан ҳолатни ўзгартира оламиз ва кўплаб ғалабаларни қўлга киритишимизга ишонаман. Олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз.
Бор кучимиз билан ўйнадик. Польша ҳам кучли рақиб. Навбатдаги ўйинда ютсак, гуруҳдан чиқамиз. Биз бундай босимларга доимо дуч келганмиз. Ишонаманки, Испания плей-оффда бўлади", - деди Альба.



