Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди

Tolibjon Qosimov
20 nov 2024
"Манчестер Юнайтед" собиқ устози Сэр Алекс Фергюсон 2011 йилда "Вест Хэм" билан бўлиб ўтган ўйинни ёдга олди.

"Аслида бундай ҳолат доим рўй бериб турарди. Мен ўйин пайти ёки танаффусда тез-тез нималарнидир ўзгартирардим. Ҳозир ҳаёлимга келганларидан бирини айтиб бераман. Бу "Вест Хэм"га қарши 2011 йилги мавсумнинг охирги турлари доирасидаги ўйин эди.

Ўша учрашувдан бир неча ой олдин "Вест Хэм" Лига кубогида бизни 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўша учрашувда мен ёш ўйинчиларни майдонга туширган эдим. Ўша беллашувнинг охирроғида Жонни Эвансни алмаштиришни кутиб майдон четида турган Уэс Браунга қарата "Вест Хэм" мураббийи Уолли Даунс шундай деганди: "Сен вазиятни ўзгартирмоқчимисан?"

Бу ҳолат эса мени худди ўйиндан кейин автотураргоҳда "Вест Хэм" мухлислари менга нисбатан жуда тожовузкор муносабатда бўлганликлари каби жуда ғазаблантирди.

Мен улар (рақиб мухлислари)га шундай дедим: "Биз бу ерга апрель ойида қайтамиз ва сизларни қуйи лигага жўнатиб юборамиз". Бироқ, апрелдаги беллашувнинг танаффусида биз 0:2 ҳисобида енгилаётгандик, мен эса берган ваъдамни бажаришдан йироқ эдим.

Шунинг учун мен ўйинга тузган режамдан воз кечдим. Ҳафта ўртасида Франция терма жамоаси таркибида майдонга тушган Патрис Эврани майдондан олдим ва Раян Гиггзни чап қанот ҳимоясига ўтказдим.

Якунда биз 4:2 ҳисобида ғалаба қозондик, Руни эса хет-трик қайд этди. Орадан бир неча ҳафта ўтиб, мавсум якунида "Вест Хэм" Чемпионшипга тушиб кетди".


Маълумот учун, ўша ўйин 2011 йилнинг 2 апрель куни "Вест Хэм" майдонида бўлиб ўтган. 1-бўлимда мезбонлар Марк Ноблнинг пенальтидан киритган иккита голи эвазига танаффусга 2:0 ҳисоби билан чиқиб кетишган. Танаффусда эса Фергюсон ҳимоячи Патрис Эвра ўрнига ҳужумчи Чичаритони туширган. 64-дақиқада Сэр Алекс ярим ҳимоячи Парк Жи Сун ўрнига яна бир ҳужумчи Дмитар Бербатовни майдонга ташлаган. Бир вақтни ўзида 3 ҳужумчи билан ўйнай бошлагач аввалига Уэйн Руни кетма-кет 3та гол уради, 84-дақиқада эса Чичарито учрашувга якуний нуқтани қўяди - 2:4.

Ўша мавсум якунида МЮ АПЛда чемпион бўлган, "Вест Хэм" эса Чемпионшипга равона бўлган.


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Муқова: x.com/FootballTalkHQ

Изоҳлар

fff
20 nov 2024
Saf endi kelganda jurnalistga: "Biz chempionlik bobida Liverpuldan oʻtib ketamiz shuni bir yozib qoʻyinglar" degan ekan. Shuni ham chiqaringlar toʻliq intervyusini
WoLfMeN
20 nov 2024
Man kurgan eng zur kambek Tottenham maydonida bulgan birinchi bulim 3-0 bulgan ikkinchi bulim 5ta urga M.U va hisob 3-5
Mansur Xurramov
20 nov 2024
Уша менинг манчестирим эди. Афсус хаммасини барбод килишди
Шерали Очилов
21 nov 2024
Кимдир тарихда энг зур мураббий Пепни кимдир бошкаларни энг зури дейди менга САФ биринчи (Хар кимнинг узининг диди бор)
Шерали Очилов
21 nov 2024
Яна бир мисол 2011/2012 йил МЮ ни чемпион килиб кетаман деган эди, уша йили МС чемпион булган эди (уша машхур Агуэро голи эвазига) кейинги йили 2012/2013 колиб чемпион килиб кейин кетган мана сизга уша машхур САФ нима сабабдан яхши кураман катиятли мураббий эди