Александр Хомяков: "Омадимиз келди, чунки "Насаф" бу ўйинда катта устунлик қилди"

Mirjalol Normatov
4 mar 2023
Coca Cola Суперлиганинг 1-тури доирасида "Насаф" мағлуб этилганидан кейин "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб берди.


- Барча мухлисларимизни мавсумнинг старти билан табриклайман. Чемпионатимиз қизиқ ва юқори шиддатда бўлишини тилаб қоламан. Ғалаба ёқимли бўлди, шак-шубхасиз. Бунинг учун етарли даражада ҳаракат қилишимиз керак эди. Йигитлар майдонда борини берди. Бошқа томондан олиб қарасак, бугун омадимиз келди, дея оламан. Чунки ўйиннинг катта қисмини биз тўпсиз ўтказдик. "Насаф" ҳудудий жиҳатдан катта устунлик қилди. Бироқ йигитлар мустаҳкам бардош билан ягона вазиятни кутишди ва ундан фойдаланишди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўз навбатида барча кўрсатмаларни бажарган футболчиларга ҳам миннатдорлик билдираман.

- "Насаф"га нима етишмади?

- Футболда майда фактлар ҳам натижага таъсир ўтказади. Шунчаки бугун омад бизнинг томонда бўлди. "Насаф" - қандай услубда, схемада ўйнамасин, ўзбек футболининг байроқдори, қийин рақиб. Улар билан тенглашиш осон эмас. Аслида ўйинга бўлган режамизда бошиданоқ ҳимояда бўлмаслигимиз керак эди. Бироқ бунга мажбур бўлдик. Майдон марказида агрессив ўйин кўрсатишни истагандик. Бу вазифани ҳам амалга ошира олмадик. Чунки "Насаф" катта босим уюштирди ва жарима майдончамизга қамаб қўйди. Бу ғалаба йигитларнинг характери сабаб бўлди. Ўйиндаги ягона вазиятимиздан фойдаланиб кетдик.

- Жамоанинг мавсумий мақсади қандай?

- Раҳбарият максимал равишда очколар олишни вазифа қилиб қўйган. Биз мухлислар ва раҳбариятимиз учун қўлимидан келганича ҳаракат қиламиз, очколар олишга интиламиз.

- 35-дақиқада Сардор Азимов жароҳат олди. У кейинги турларда жамоага ёрдам бера оладими?

- Афсуски, ҳозирда унга мен ташхис қўя олмайман. Жароҳатнинг қанчалик даражада эканлиги натижаларини кутамиз.

- Ушбу ғалаба Сизнинг эртанги туғилган кунингизга супер совға бўла оладими?

- Албатта! Бир ҳазил борку: бош мураббий ўйиндан бир кун олдин футболчиларига: 

- Эртага менинг туғилган куним, ғалаба билан совға қилсангиз бўлди, - Ие, жаноб мураббий, биз сизга совғалар олиб бўлганмизку...

Йигитларга раҳмат айтаман. Бугун ғалабага эришганимиз жуда ёқимли бўлди.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Бахтийор Ашуров
4 mar 2023
Вилоят хокмми Ҳомияковни ишига аралашмаси имкон берса ҳаммаси яхши бўлади. Ҳомияков зўр мураббий!
Fanat Ul NavbaxoriY
4 mar 2023
Койил водий баландлаяпти энди навбат туронга агар улар хам галаба килса водийда анчадан бери кузатилмаган ажойиб байрам булади
Баходир Рахманов
4 mar 2023
Сенсация булгани йук Андижон футболчилари узига куйилган вазифан бажарди Жамоа мехнат килди ва натижага эришди.
safo78
4 mar 2023
Олга водий учта галаба.эртага Турон хам ютса тарихий вокеа булса керак.
Anvar Andijon
4 mar 2023
Андижон жамоасини галабаси билан хамма мухлисларни табриклеман Хамиков жуда камтарин мураббий мактанишни ёктирмайди
Бек 75
4 mar 2023
Энди кейинги навбат Сурхонни янчиб ташлаш иншаоллох
Демпинг
4 mar 2023
Андижонимга жонажонимга ярашади факат галаба мухлислар учун андижон учун олга бургут бургутлар олга. Андижон мухлисиман. Андижонни галаба билан табриклеман. Худо хохласа андижон чакилмас ёнгок булади
2627
4 mar 2023
Andijon haqqoniy g'alaba qozondi gap so'zga o'rin yo'q (Nasaf muxlisi).
АНВАР РАХИМОВ
4 mar 2023
Ҳаққоний ғалаба билан Андижон мухлисларини табриклайман. Насаф мухлиси сифатида жамоамиз кўрсатган натижадан умуман норозиман. Насаф нима қилишни билмай қолди. Нима кераги бор катта пул сарфлаб Анталияга, Қатарга боришни??? Бирорта футболчи ўйинни ўзгартира олмади. Таваккал ҳужумга қараб юрилади, зарба берилмасдан қайтилади. Такрорланаверди шу ҳолат. Керак эмас бунақа гол уролмайдиган футболчилар
Жахонгир-9
4 mar 2023
Мухлисликни хам чег-чегараси бор.Хайф Насафнинг бунака ўйинига .Насафни ўйинини кўрмадим.Каторасига 3-4 ўйинни ютказса, про лигада кўради ўзини.Эхтимол шу керакдир Буларга.Ўйинчи ва тренер булмай хар нарса бўл ээээ.
Кўпроқ кўрсатиш