Александр Хомяков: "Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз"

Alisher
18 aug 2024
Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳа, бугунги ўйинни бой бердик. Босимларга бой учрашув бўлди. Биз чемпионатдаги кетма-кет ўйинларда очколарни бой бераяпмиз. Бу нимадан далолат беради? Жамоада инқироз бор, ўйин борасидаги инқироз. Бугун 0:2 дан ҳисобни 2:2 кўринишига келтира олдик. Йигитлар курашишди, албатта уларга характер учун миннатдорчилик билдираман. Лекин рақиб ҳам ғалаба учун охиригача курашди, буни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман.

- "Андижон" биринчи даврани яхши ўтказганди. Иккинчи даврадаги  натижалар эса қониқарсиз. Буни қандай изохлайсиз?

- Юқорида айтдим, бизда ўйин борасидаги кризис бор, шунақа вазиятдамиз. Нимадир ўхшамаяпти. Бу руҳият билан боғлиқ, тизимли инқирозга тушиб қолдик. Ҳаракат қилаяпмиз, машғулотларда ишлаяпмиз. Лекин кутилганидек натижа бўлмаяпти. Бу вақт билан боғлиқ жараён, олдиндаги ўйинларда ижобий натижаларга эриша оламиз деб ўйлайман.

- Жамоа сўнги 3 та ўйинда 8 та гол ўтказиб юборди. Бунда ҳимоячилар ва дарвозабоннинг айблари борми?

- Бутун жамоанинг айби бор. Жамоанинг ўзида нимадир ўхшамаяпти. Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз. Биз ҳам ғалабаларни истаймиз, натижа учун курашаяпмиз. Бироқ, ҳозир жамоада шунақа муаммо бор. Таҳлил қилиб, камчиликлар устида ишлаймиз.

- Европа клубларида психолог-руҳшунослар ишлайди. Бизда ҳам шу жараённи ташкил қилинса бўлмайдими?

- Мураббий ўзи руҳшунос бўлиши керак. Ҳар бир футболчининг имкониятларини, руҳиятини тўғри баҳолаши лозим. Лекин, яхши таклиф экан, футбол клубларида шунақа иш ўрни ташкил қилинса, менинг фикримча ёмон бўлмасди.




AlisherМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

ManUnited
18 aug 2024
Сен кет бўлди, без тренер хам ўйнорамиз
Muhammadjon andijon pfc
18 aug 2024
Fan klub parijga borib keldiyu ruhiyatni koʻtaramiz.
♟️J U N I O R ♟️
18 aug 2024
Maqsadli o'yin yo'q trener nol bu trener bilan yetakchi o'ringa chiqish uyoqda tursin ligada qolish qiyin
Muxammad Ali
18 aug 2024
Хомяков сен Бекмуродов билан Адхамовни командадан йу́кат, кейин хаммаси зу́р бу́лади!
Muxammad Ali
18 aug 2024
Элдар Адхамов 2 та у́йинда 6 та гол! Унда у́йин амалиёти йу́к! Литовка тезрок согайиб кет!